Тхэквондо. Наджмиддин Косимхожиев энди Жахон чемпиони!
Тхэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Наджмиддин Косимхожиев (-74 кг) Уси шаҳрида (Хитой) якунланаётган тхэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз финал баҳсида Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, Бразилиянинг тажрибали вакили Эдивал Понтес билан тўқнаш келди. Қувонарлиси, шиддатли руҳда кечган баҳсда Косимхожиев рақиби устидан зафар қучиб, жамоамиз ҳисобига қимматли олтин медални тақдим этди.
Шу тариқа, Наджмиддин фаолиятида илк маротаба Жаҳон чемпионати медалига, бўлганида ҳам ОЛТИН медалга эга чиқди. Терма жамоамиз эса Уси-2025 Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.
1 НАДЖМИДДИН КОСИМХОЖИЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
2 Эдивал Понтес (Бразилия)
3 Магомед Абдусаламов (Нейтрал мақомдаги спортчи)
3 Амир Сина Баҳтияри (Эрон)