Термиз шаҳридаги спорт мактабида япониялик мутахассис иштирокида дзюдо бўйича ўқув йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда
Мазкур машғулотда воҳанинг шаҳар ва туманларидан сараланган ўсмир ўғил-қизлар иштирок этаяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Термиз шаҳар якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида япониялик мутахассис иштирокида дзюдо бўйича ўқув йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур машғулотда воҳанинг шаҳар ва туманларидан сараланган ўсмир ўғил-қизлар иштирок этаяпти.
Ўқув йиғин машғулотида япониялик тажрибали мураббий, 5-ДАН қора белбог‘ соhibи, халқаро лицензияга эга устоз Жунна Кикучи томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилмоқда.
Машғулотлар давомида ёш спортчилар япон дзюдо мактабининг илғор техникаси, тарихий тажриба ва амалий кўникмаларни ўзлаштирмоқда.
Бундай маҳорат сабоқлари ёш дзюдочиларнинг спорт маҳоратини ошириш ва келгусида юқори натижаларга эришишида муҳим аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор