locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Термиз шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Ғолибларга беллашув медали ҳамда дипломи топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Термиз шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди.

Термиз шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан сараланган 900 нафарга яқин ўғил-қизлар ғолиблик учун курашдилар.

3 кун давомида бўлиб ўтган беллашувларда жисмоний маҳорати устун бўлган дзюдочилар ғолиблар сафидан жой олдилар.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин Хоразм вилояти жамоаси
2-ўрин Самарқанд вилояти жамоаси
3-ўрин Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади.

Ғолибларга беллашув медали ҳамда дипломи топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг