locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Термиз шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди

Семинар якунида берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Термиз шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Термиз шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилган семинарда мамлакатимизнинг малакали тренерлари, воҳанинг шаҳар ва туманларидан тренер ҳамда спортчилар ташриф буюриб ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси ҳамда вилоят дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтган тадбирда, сўнги йилларда халқаро дзюдо мусобақаларига жорий этилган янги-қонун қоидалар мутахассислар томонидан таништириб борилди.

Қизиқарли кечган ўқув семинарда Олимпизм тарғиботини яна-да кучайтириш, илм-фан соҳасида эришилган янги ютуқлар, жорий этилган янги қоидалар билан барчани хабардор қилиш каби мақсадлар қамраб олинди. Семинар якунида берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг