Терма жамоамиз “Корея Опен” мусобақасини 7 та медал билан якунлади
Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилган таэквондо бўйича катталар ўртасидаги “2025 Чунчеон Корея Опен” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг иккинчи, яъни сўнгги куни эркаклар ўртасида 63 кг, 68 кг, 74 кг ва 87 кг, шунингдек, аёллар ўртасида 57 кг, 67 кг ҳамда +73 кг вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтди. Уларда юртимиздан 9 нафар спортчи иштирок этди.
Кун якунида беш нафар таэквондочимиз мукофотли ўринларни эгаллаб, жамоа ҳисобига медаллар қўшишди:
Олтин медал:
Шуҳрат Салаев (87 кг)
Кумуш медаллар:
Назарали Назаров (63 кг)
Ёдгорбек Жўрабоев (87 кг)
Светлана Осипова (+73 кг)
Бронза медал:
Диёрбек Тўхлибоев (68 кг)
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли халқаро турнирни 7 та медал (1 олтин, 4 кумуш, 2 бронза) билан якунлади.