Терма жамоамиз Душанбе Grand Slam турнирини 5 та медаль билан якунлади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирадиган турнир ўз якунига етди.
Уч кун давомида мухлислар муросасиз беллашувлар гувоҳига айланишди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади. Мухайё Ахматова фаолиятидаги биринчи IJF турнири медалини айнан Душанбе шаҳрида қўлга киритди. У финал баҳсида Олимпиада чемпиони ва совриндори Амандин Бушарга имкониятни бой бериб қўйди, холос.

Артём Штурбабин, Ҳожиакбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Ўткирбек Тўрабоев терма жамоамизга Душанбе Grand Slam турнирининг бронза медалларини тақдим этишди. Беш нафар дзюдочимиз бешинчи, яна беш нафари еттинчи ўринни эгаллади.
Кумуш медал соҳибаси
-52 кг: Мухайё Ахматова
Бронза медаллар
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-81 кг: Муроджон Йўлдошев
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
🇹🇯 Мусобақада катта таркиб билан иштирок этган Тожикистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон ва Франция терма жамоалари кучли учликдан жой олишди.