locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда

Кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда
Фото: Olympic.uz

Спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз, хусусан, клублар фаолиятини молиялаштириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Иқтисодиёт ва молия ҳамда Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирок этган йиғилишда кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш, бу борада ташаббус кўрсатган тадбиркорлар учун қўшимча имтиёз ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш орқали янгича молиялаштириш тизимини шакллантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди. Расмийлар бундай ёндашув замонавий менежмент тамойилларини жорий этиш, клублар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг