locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Терма жамоа спортчиларига тоза спорт ғояси тушунтирилди

Шахсий масъулият ва халқаро қоидаларга садоқатли бўлиш зарурияти алоҳида таъкидланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Терма жамоа спортчиларига тоза спорт ғояси тушунтирилди
Фото: Спорт вазирлиги

Стол тенниси, ўқ отиш, гимнастика, сузиш, спорт курашлари каби кўплаб федерация ва ассотсиация терма жамоа спортчилари учун ташкил этилган антидопинг семинарида нафақат қонунчиликдаги янгиликлар, балки спортда адолат ва покликни таъминлаш йўлидаги масъулиятнинг чуқур моҳияти ҳам тушунтирилди.

“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳамда Бутунжаҳон антидопинг кодексидаги янгиланишлар орқали уларга спортчи сифатидаги бурч ва вазифалар янада равшан англатилди.

Семинар жараёнида спортчиларга тоза спорт ғояси қалбга сингдирилиб, допингга қарши курашда шахсий масъулият ва халқаро қоидаларга садоқатли бўлиш зарурияти алоҳида таъкидланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг