locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

TePe Sigeman 2026 3-тур: Энг муҳим тўқнашув

Бугун бутун дунё шахмат ишқибозларининг эътибори айнан шу тахтага қаратилaди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
TePe Sigeman 2026 3-тур: Энг муҳим тўқнашув
photo: Chess Uzbekistan

Бугун бутун дунё шахмат ишқибозларининг эътибори айнан шу тахтага қаратилaди. TePe Sigeman турнирининг 3-турида юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихидаги энг кучли ўйинчи Магнус Карлсенга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.

Магнус Карлсен — шахмат оламининг мутлақ афсонаси бўлиб, у 2882 рекорди билан тарихда энг юқори ELO рейтингга эришган ва "космик" даражани ўрнатган ягона шахматчидир.

2013-йилдан 2023-йилгача классик шахмат бўйича дунё тожини ҳеч кимга бермаган 5 карра жаҳон чемпиони, шунингдек, 2011-йилдан буён дунё рейтингида узлуксиз 1-ўринни эгаллаб, замонавий шахматда мислсиз 15 йиллик пешқадамликни намоён этиб келмоқда.

Бир вақтнинг ўзида классик, рапид (6 карра) ва блиц (9 карра) йўналишларида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиб "Triple Crown" соҳиби бўлган.

Бундан ташқари, классик шахматда кетма-кет 125 та ўйинда мағлубиятга учрамай жаҳон рекордини ўрнатган ҳақиқий шахмат "қироли" ҳисобланади.

Нодирбек Абдусатторов 2021-йилда айнан Магнусни мағлуб этиб, рапид йўналишида жаҳон чемпионига айланган эди.

Бугун ҳам шахмат тарихидаги энг мукаммал ўйинчига қарши жанг муросасиз кечиши аниқ.

Сизнингча, бугунги баҳсда ким ғалаба қозонади?

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг