locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров илк турдаёқ жаҳон чемпиони устидан зафар қучди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров илк турдаёқ жаҳон чемпиони устидан зафар қучди
Расм: Olamsport.uz

Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Tepe Sigeman 2025 турнирига старт берилди. Айлана тизимида ўтаётган мазкур мусобақада дунёнинг етакчи гроссмейстерлари қаторида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этмоқда.

Жами саккиз нафар шахматчи иштирок этаётган турнирда ягона аёл иштирокчи — хитойлик гроссмейстер ва 16-жаҳон чемпиони Тань Чжунъи ҳисобланади. Синдаров мусобақанинг илк турида айнан Тань Чжунъига қарши қора доналарда ўйнаб, ишончли ғалабага эришди. Бу натижа турнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди.

Қолган баҳсларда венгриялик Ричард Раппорт нидерландиялик Эрвин Л`Ами устидан зафар қучди. Иккита учрашув дуранг билан якунланди.

Tepe Sigeman 2025 – 1-тур натижалари:
Тан Чжунъи (Хитой) – Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0:1
Ягиз Каан Эрдогмус (Туркия) – Нилс Гранделиус (Швеция) ½–½
Ричард Раппорт (Венгрия) – Эрвин Л`Ами (Нидерландия) 1:0
Василий Иванчук (Украина) – Рэй Робсон (АҚШ) ½–½

Синдаровнинг ушбу зафари унга мусобақа дастлабидаёқ кучли рақиблар билан тенгма-тенг курашишга тайёр эканини намоён қилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг