locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Темурбек Гиязов Жаҳон чемпионати ғолиби

Ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Темурбек Гиязов Жаҳон чемпионати ғолиби
Фото: ParalympicUz

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг якуний палласига кирди.

Мусобақада эркаклар ўртасида Т64 классида ташкил этилган баландликка сакраш беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темурбек Гиязов ҳам иштирок этиб, 2.03 м натижа қайд этди. Бу орқали 29 ёшли Темурбек нафақат шахсий рекордини янгилади, балки Жаҳон чемпионатининг олтин медалига ҳам эга чиқди.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида баландликка сакраш (Т64)
Темурбек Гиязов (Ўзбекистон) - 2.03
Жонатан Брум Эдвардс (Буюк Британия) - 2.00
Правин Кумар (Ҳиндистон) - 2.00

Маълумот учун, ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг