Telegram Хабиб Нурмагомедов папахларидан 340 млн рубл даромад олди
Доғистоник жангчи 2020 йилда фаолиятини якунлаганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
«Telegram» мессенжери, Россиялик тадбиркор Павел Дуров бошқарувидаги платформа, UFC Шон-шаъраф Зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов папахларини (бош кийими) сотиш орқали 340 миллион рублдан ортиқ даромад кўрди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Манбага кўра, аукционда жами 29 мингта папах сотилди, ўртача нархи — 10 100 «йулдуз». Бир дона «йулдуз»нинг қиймати 1–2 рубл атрофида.
Маълумот учун, 37 ёшли Хабиб Нурмагомедов 2008 йилда профессионал MMA жангчиси сифатида дебют қилган. 2012 йилда UFCдаги илк жангини ўтказган.
2018 йилда эса енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпионига айланган ва камарини уч бор ҳимоя қилгач, 2020 йилда фаолиятини якунлаган.
Насрулло Каримов
Журналист