locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ТДПУ ва «Жисмоний тарбия» – финалда!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

«Талаба қизлар лигаси-2025» турнири ўзининг ҳал қилувчи босқичига етди. «Спортчи – юрт ҳимоячиси» шиори остида ташкиллаштирилаётган мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди ва финалда бош соврин учун кураш олиб борадиган жамоалар номи маълум бўлди. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети спорт мажмуаси залида қизиқарли ўтган ўйинларда Тошкент Давлат Педагогика Университети талаба қизлари ҳамда «Жисмоний тарбия» жамоаси финал йўлланмасини расмийлаштиришди.

Турнирнинг сўнгги учрашувлари – 3-ўрин учун ва финал баҳси сешанба куни соат 10:00 да ТАТУ залида бўлиб ўтади. Қуйида ярим финал баҳсларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

«Талаба қизлар лигаси-2025»
Ярим финал
ТДПУ – "Oriental" – 5:0. Сарвиноз Комилжонова (3 та), Мадина Рўзиева (2 та)
"Жисмоний тарбия" – ЎзМУ – 5:2. Голлар: Шаҳзода Толипжонова, Зарина Хайруллаева, Сабрина Баҳриддинова, Севинч Хайруллаева, Зулфизар Рузиметова-автогол – Ўғилой Қаршиева, Сандуғош Есиббекова-автогол.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг