Тбилиси Гранд Слэм 2026 турнирида иштирок этадиган таркибимиз тасдиқланди
20-22 март кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Тбилиси Гранд Слэм 2026 турнири бўлиб ўтади.
Мусобақада 5 қитъанинг 54 давлатидан келишадиган жами 428 (263 эркак, 165 аёл) нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳсларга киришади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирда иштирок этади. Мураббийлар штаби томонидан Грузияга йўл оладиган таркибимиз тасдиқланди.
Тбилиси Гранд Слэм 2026 учун терма жамоамиз таркиби:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-66 кг: Абдураҳим Нуфуллоев
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-73 кг: Бобур Янгибоев
-73 кг: Низомиддин Тошпўлатов
-90 кг: Умар Бозоров
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Амирсаид Жейлиев
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
АЁЛЛАР
-48 кг: Улбусин Ҳакимова
-52 кг: Сита Қадамбаева
-57 кг: Райҳона Маматова
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева.