Тбилиси Гранд Слэм 2026. Бугун 6 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади
Грузия пойтахтида Тбилиси Гранд Слэм 2026 турнирининг илк куни беллашувлари бўлиб ўтади.
Соат 11:00 да бошланадиган саралаш блокида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили ҳам медаллар йўлидаги юришини бошлайди. Бугун эркаклар ўртасида -60, -66 кг, аёлларда эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Умид қиламизки, шоҳсупага кўтариладиган дзюдочилар орасида ҳамюртимизлар ҳам бўлади.
Бугун курашадиган дзюдочиларимиз:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Лаура Эспадина (Франция)
-52 кг: Сита Қадамбоева — Наоми Ван Кревел (Нидерландия)
-57 кг: Райхона Маматова — Цендбазар Машбат (Муғулистон)
-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Мишел Аугусто (Бразилия)
-66 кг: Абдураҳим Нуфуллоев — Торнике Гигаури (Грузия)
-66 кг: Азизбек Ортиқов — Эрбол Абасбеков (Қирғиз Республикаси)