locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Tashkent Junior Asian Cup 2026 турнирига тайёргарлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Tashkent Junior Asian Cup 2026 турнирига тайёргарлик муҳокама қилинди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

28-31 май кунлари пойтахтимизда бир неча йилдан бери Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган анъанавий халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Олимпия шаҳарчасида ташкил этиладиган Tashkent Junior Asian Cup 2026 турнирида йигирматага яқин давлатдан 1000 нафардан зиёд кадетлар ҳамда ёшлар медаллар учун баҳсларга киришади. 28-29 май кунлари кадетлар, 30-31 май санасида эса ёшлар татамига чиқади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Федерация Бош котиби Азиз Собиров бошчилигида ўтган йиғилишида мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, делегацияларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, транспорт хизмати, машғулот заллари ҳолати каби масалалар муҳокама қилинди. Маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг