Тарихий натижа! Ўзбек дзюдочиларининг бари шоҳсунага кўтарилди. Мусобақани 14 та медаль билан якунладик!
Баҳрайн давлатида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги III Ёшлар Осиё ўйинларининг иккинчи куни беллашувлари Ўзбекистон делегацияси қатори дзюдочиларимиз учун ҳам омадли келди.
Қувонарлиси шундаки, бугун татамига чиққан дзюдочиларимиз барчаси шоҳсунага кўтарилди. Улар 5 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Икки кунлик беллашувларда 7 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлдик.
Бу тарихий натижа эвазига, яъни медаллар жамғараш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо баҳсларида умумжамоа ҳисобида мутлақ биринчи ўринни эгаллади.
Барча ғолиб ва совриндорларимиз:
Олтин медаллар
-40 кг: Дилафрўз Болтабоева
-55 кг: Абубакр Сатторов
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова
-73 кг: Мирзоҳид Худойқулов
-81 кг: Самандар Суниятов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
Кумуш медаллар
-44 кг: Алина Колючёва
-60 кг: Давлат Аҳроров
-70 кг: Шоҳиста Тўраева
+70 кг: Хонзодабегим Усмонқулова
Бронза медаллар
-50 кг: Шоҳжахон Усмонов
-52 кг: Зухра Алимова
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова