Тарихий натижа: Акбарали Абдувалиев U-23 Жаҳон чемпионати совриндорига айланди!
Ўзбекистонлик спортчи томонидан тарихий натижа қайд этилди. Гап шундаки, Акбарали Абдувалиев U-23 Жаҳон чемпионати совриндорига айланди!
Германиянинг Дуйсбург шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбарали Абдувалиев бронза медалига эга чиқди.
Жаҳон чемпионати доирасида PR3 M1X дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз финал босқичида 08:05.84 сонияда марра чизиғини кесиб ўтиб, Франция ва Германия вакилини ортда қолдирган ҳолда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
1-ўрин. Сем Станелл (Австралия) — 07:27.73
2-ўрин. Игор Заппа (Италия) — 07:56.81
3-ўрин. Акбарали Абдувалиев (Ўзбекистон) — 08:05.84.
Бу ўзбек пара академик эшкак эшиш спорти учун тарихий натижага айланди. Чунки, мазкур медаль вакилларимиз ёшлар ўртасидаги дунё биринчиликларида қўлга киритган дастлабки медали бўлди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.