locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тарихий натижа қайд этган таеквондочиларимиз Ватанга қайтишди

Турнирда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тарихий натижа қайд этган таеквондочиларимиз Ватанга қайтишди
photo: taekvando Uzbekistan

Тошкент халқаро аэропортида 24-31 октябрь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган таеквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси кутиб олинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таеквондо WT ассоциацияси раҳбарияти, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари қатнашиб, тарихий натижа қайд этган спортчиларимиз ва мураббийларимизни муборакбод этишди.

Дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин (Нажмиддин Қосимхожиев -74 кг), 1 та кумуш (Светлана Осипова +73 кг) ва 1 та бронза (Жаҳонгир Худойбердиев -54 кг) медалига эга чиқди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг