Танзила Нарбаева “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Қозоғистон Президенти икки халқ дўстлигига қўшган ҳиссасини юксак баҳолади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: velosport.uz
Олий Мажлис Сенати ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Ташриф давомида у Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Мажлис раиси Ерлан Кошанов билан учрашувлар ўтказди, шунингдек Президент Қосим-Жомарт Тўқаев қабулларида ҳам бўлди.
Суҳбатларда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, парламентлараро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик масалалари муҳокама этилди.
Қозоғистон Президенти Танзила Нарбаеванинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдаги шахсий хизматларини юқори баҳолаб, уни 2-даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Бакрадзе Иман
Редактор