locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Танишинг, рақибимиз — Австралия

Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Танишинг, рақибимиз — Австралия
ФОТО: Getty images

Австралия футзали анча эрта ривожлана бошлаган. Терма жамоа илк расмий учрашувини 1989 йили АҚШга қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобига дуранг қайд этган.

Қизиқарли фактлар:
• Энг йирик ғалаба: 1996 йил, Самоа — 23:1
• Энг йирик мағлубият: 2001 йил, Италия — 1:13
• Жаҳон чемпионати: 7 марта финал босқичида
• Энг яхши натижа: 11-ўрин (илк мундиал)

Австралия ОФКдан АФКга (Осиё) ўтгач, мундиал йўлланмаси учун рақобатда анча қийналмоқда. Натижада яшил қитъа вакиллари 4 марта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишди.

Осиё кубоги:
• Иштирок: 2006 йилдан буён
• Энг яхши натижа: 2012 йил — 4-ўрин
• Ўйинлар: 34 та
• Натижалар: 16 ғалаба | 1 дуранг | 17 мағлубият
• Тўплар нисбати: 93–118

Ўзбекистон - Австралия
Осиё чемпионатлари финал босқичида — 2 учрашув, 2 ғалаба Ўзбекистон фойдасига ✅
Осиё кубогидаги ўзаро ўйинлар:
• 2010 — Ўзбекистон 5:3 Австралия (чорак финал)
• 2024 — Ўзбекистон 3:2 Австралия (гуруҳ босқичи)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг