locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Талабалар спорти тизимини ривожлантирилади

Музаффар Пазилов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Бош котиби этиб сайланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Талабалар спорти тизимини ривожлантиришга бағишланган конференция ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказида Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилиши бўлиб ўтди.

Конференция кун тартибида Ассоциациянинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, Бош котибни сайлаш ҳамда Ассоциациянинг халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари фаолиятини янада такомиллаштириш, спорт клуби раис ўринбосарларининг касбий ва амалий кўникмаларини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек талабалар спортни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиялар белгилаб олинди.

Хусусан, бундан буён Ассоциация олий таълим муассасалари спорт клубларини Бутунжаҳон университетлари спорти федерацияси (FISU) стандартларига мослаштириш, спорт клубларида FISU дастурларини жорий этиш ҳамда улар орқали университетларнинг халқаро миқёсдаги бренди, имижи ва рейтингини оширишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди.

Конференция якунида умумий овоз бериш натижаларига кўра Музаффар Пазилов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Бош котиби этиб сайланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг