locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Талабалар миллий кураш бўйича совринли ўринларни қўлга киритди

Алимардон Абдулахатов “Президент совғаси” Дамас автомашинаси соҳибига айланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Талабалар миллий кураш бўйича совринли ўринларни қўлга киритди
Фото: Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали доирасида ташкил этилган миллий кураш мусобақаларида олий таълим муассасалари талаба ёшлари ҳам юқори натижаларни қайд этди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда талабалар ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарлигини намоён этиш баробарида совринли ўринларни ҳам қўлга киритди.

81 кг вазн тоифасида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Жисмоний маданият йўналиши 3-босқич талабаси Алимардон Абдулахатов ғолибликни қўлга киритиб, бош соврин — “Президент совғаси” Дамас автомашинаси соҳибига айланди.

66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Асадбек Моҳиров 1-ўринни эгаллади.

Шу вазн тоифасида Термиз давлат университети талабаси Акобир Қурбонов фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг