“Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг кураш бўйича Республика финалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17-20 май кунлари “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг кураш бўйича Республика финал босқичи Урганч давлат университетида ўтказилмоқда.

Бугун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда УрДУ ректори в.в.б. С.Ходжаниязов, Ўзбекистон талабалари спорт ассоциациясининг биринчи президенти Э.Қодиров ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Саъдуллаев сўзга чиқиб, “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанпарварлик ва жамоавийлик руҳини кучайтиришдаги ўрни катта эканини таъкидлаб ўтишди.

Спорт мусобақалари нафақат жисмоний салоҳиятни ошириш, балки талабаларнинг ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши қайд этилди. Бугунги кунда спортга бўлган давлат эътибори ортиб бораётгани ва бу каби мусобақалар талабаларга катта рағбат бўлиши таъкидланди.

Очилиш маросими якунда мусобақа расмий очиқ деб эълон қилинди ва кураш бўйича дастлабки баҳслар бошланди.