locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Талабалар лигаси: Шахмат бўйича Республика финал босқичи ўтказилди

Жами 28 нафар олий таълим муассасалари талабалари ўзаро беллашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Талабалар лигаси: Шахмат бўйича Республика финал босқичи ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент кимё-технология институтида шахмат спорт тури бўйича Талабалар лигаси спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардан ташриф буюрган жами 28 нафар олий таълим муассасалари талабалари ўзаро беллашди.

Тадбирда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Маънавият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Исломов, Спорт вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин — Навоий вилояти
2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин — Тошкент вилояти

Аёллар ўртасида умумжамоа ҳисобига кўра эса:

1-ўрин — Тошкент шаҳри
2-ўрин — Навоий вилояти
3-ўрин — Тошкент вилояти

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг