locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таиландда ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда

Мазкур мусобақада 32 мамлакатдан 700 нафар шахматчи иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таиландда ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда
Фото: Uzbekistan chess federation

Шу йилнинг 20–30 ноябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида шахмат бўйича 8–18 ёшгача ўғил болалар ва қизлар ўртасида 27-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, ушбу чемпионат 2024 йилда Қозоғистонда ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медални қўлга киритган эди.

Мазкур мусобақада 32 мамлакатдан 700 нафар шахматчи иштирок этаётгани, шундан 36 нафари ўзбек шахматчилари эканлиги алоҳида эътиборга лойиқ.

Маълумот ўрнида, бу йилги чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган асосий таркиб вакиллари 2025 йил январь–февраль ойларида ўтказилган 8–18 ёшгача Ўзбекистон чемпионатининг стандарт йўналишида 2-ўринни эгаллаган шахматчилар ҳисобланади.

Мусобақада 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган, шунингдек белгиланган рейтинг талабларини бажарган шахматчиларга Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан халқаро унвонлар тўғридан тўғри берилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг