Таэквондочиларимиз “Korea Open” турнирини бугун бошлайди
Чунчеондаги G2 тоифасидаги халқаро мусобақанинг биринчи кунида 7 нафар ҳамюртимиз даянгга чиқади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида 2025 йилги “Chuncheon Korea Open” турнири старт олди. Таэквондо WT йўналишидаги ушбу халқаро мусобақа G2 категориясида ўтказилади ва унда турли давлатлардан етакчи спортчилар иштирок этмоқда.
Бугун, мусобақанинг биринчи кунида, эркаклар –54 кг, –58 кг, –80 кг ва +87 кг, шунингдек, аёллар –46 кг, –53 кг, –62 кг ва –67 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳслар ўтказилади.
15 июл куни даянгга чиқадиган ўзбекистонлик спортчилар:
– Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
– Мирдиёр Мирайимов (58 кг)
– Омонжон Отажонов (58 кг)
– Камрон Мансуров (58 кг)
– Мадина Шониёзова (46 кг)
– Севинч Ҳайитова (62 кг)
– Озода Собиржонова (67 кг)
Бакрадзе Иман
Редактор