locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондочиларимиз Austrian Open халқаро мусобақасида 13 та медал қўлга киритишди, улардан 5 таси — олтин

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Таэквондочиларимиз Austrian Open халқаро мусобақасида 13 та медал қўлга киритишди, улардан 5 таси — олтин
Расм: Gazeta.uz

Австриянинг Инсбрук шаҳрида таэквондо WT бўйича G1 тоифасига кирувчи Austrian Open халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда 50 дан зиёд давлатдан келган 800 га яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақада кенг таркибда қатнашиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Спортчиларимиз жами 13 та медал — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалга эга чиқишди.

Олтин медал соҳиби бўлганлар:
• Назарали Назаров (63 кг)
• Ёдгор Жўрабоев (87 кг)
• Мадина Мирабзалова (57 кг)
• Озода Собиржонова (67 кг)
• Светлана Осипова (+73 кг) — Париж-2024 Олимпиадаси кумуш медали совриндори

Кумуш медал соҳиблари:
• Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
• Камрон Мансуров (58 кг)
• Азизбек Абдуқодиров (87 кг)
• Марат Мавлонов (+87 кг)

Бронза медал соҳиблари:
• Омонжон Отажонов (58 кг)
• Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг)
• Зуҳра Тожиматова (46 кг)
• Шабона Абдувалиева (57 кг)

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги юқори натижалари орқали яна бир бор ўз салоҳиятини намоён этди. Таэквондочиларимизни юксак натижалар билан табриклаймиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг