Таэквондочиларимиз \"Albania Open\" турнирида 15 та медал қўлга киритишди, улардан 10 таси олтин!
Маълум қилганимиздек, Тирана шаҳрида ташкил этилган G1 тоифасидаги мусобақада Павел Хан бошчилигидаги миллий терма жамоамиз ҳам катта таркибда иштирок этди.
Аҳамиятлиси, спортчиларимиз турнирда 10 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 15 та медалга эга чиқишиб, Жаҳон чемпионати олдидан кайфиятни кўтаринки руҳга олиб чиқишди.
"Albania Open" турнирининг ғолиб ва совриндорлари:
Олтин:
Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Диёрбек Тўхлибоев (68 кг)
Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Шуҳрат Салаев (87 кг)
Марат Мавлонов (+87 кг)
Лайло Ҳасанова (49 кг)
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Озода Собиржонова (67 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).
Кумуш:
Назарли Назаров (63 кг).
Бронза:
Омонжон Отажонов (58 кг)
Шамсиддин Қурбонов (63 кг)
Ислом Ражабов (74 кг)
Севинч Ҳаитова (62 кг).