Таэквондо. Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндор спортчилари ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди
Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия Шон-шуҳрати музейида таэквондо WT бўйича Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.
Дунё биринчилигида 1 та олтин медални қўлга киритиб, -74 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионига айланган Нажмиддин Қосимхўжаев Ҳукумат қарори асосида Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур мусобақада кумуш медалга сазовор бўлган Светлана Осипова ҳамда спортчиларимизнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор