locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Ўзбекистон Тошкентдаги Жаҳон чемпионатини тарихдаги энг яхши натижа билан якунлади

Пойтахтимизда олти кун давом этган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Ўзбекистон Тошкентдаги Жаҳон чемпионатини тарихдаги энг яхши натижа билан якунлади
photo: taekvando Uzbekistan

Пойтахтимизда олти кун давом этган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Ёш таэквондочиларимиз Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, бу ёшлар Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамиз сифатида тарихда қоладиган бўлди. Чунки, вакилларимиз бунгача бирорта Жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритишмаган эди.

Олтин медал:
-48 кг: Ёсинбек Одилов
-51 кг: Асадбек Самандаров
-63 кг: Моҳидил Ўктамжонова

Кумуш медал:
-68 кг: Аюбхон Набиев
+78 кг: Алишер Пак

Бронза медал:
-45 кг: Шоҳжахон Холмуродов.

Янада аҳамиятлиси, Тошкент-2026 Жаҳон чемпионатида йигитлар жамоамиз очколар ҳисобида энг яхши натижани кўрсатиб, мусобақани биринчи ўринда якунлади.

Константин Ли мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади. Бу бизнинг учун янги тарих, бу Янгe Ўзбекистоннинг янги ғалабаси!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг