locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё ўйинларидаги натижасини яхшилаб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

Айти-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё ўйинларидаги натижасини яхшилаб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди
photo: taekvando Uzbekistan

Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё ўйинларидаги натижасини яхшилаб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.

Айти-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этмоқда.

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсларида вакилларимиз юқори маҳорат намойиш этиб, мамлакатимиз делегацияси ҳисобини қимматли медаллар билан бойитишди.

фото: таэквондо



Жасурбек Жайсунов -80 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлган бўлса, Озода Собиржонова -67 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, +80 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Марат Мавлонов ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун навбатдаги кумуш медални тақдим этди. Светлана Саидова эса мусобақада бронза медалига сазовор бўлиб, ўз фаолиятида яна бир бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди.

Айти-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари якунланиши арафасида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижалардан бирини янгиламоқда! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги натижамизни медаллар сифати бўйича яхшиладик. Терма жамоамиз Айти-Нагоя XX ёзги Осиё ўйинларини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг