Таэквондо WT спорт турини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Томонлар келгусида қўшма лойиҳалар, спорт тадбирлари, семинар ва тренингларни ташкил этиш орқали самарали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ҳамда Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур меморандум спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, таэквондо WT спорт турини талабалар ўртасида ҳам кенг оммалаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Томонлар келгусида қўшма лойиҳалар, спорт тадбирлари, семинар ва тренингларни ташкил этиш орқали самарали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор