Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон кубоги давом этмоқда
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Жорий йилнинг 10–15-май кунлари Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида таэквондо WT йўналиши бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иқтидорли спортчилар ғолиблик учун беллашмоқда.
Наманган вилояти спортчилари ҳам муносиб иштирок этмоқда!
Самижонов Дилмурод 68 кг вазн тоифасида Кумуш медаль соҳиб бўлди.
Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби тарбияланувчиси бўлган Дилмуроднинг ушбу муваффақияти вилоятимиз спорти ривожи йўлида яна бир муҳим ютуқ бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист