Таэквондо. Uzbekistan Open халқаро турнири давом этмоқда
Мусобақада бўлаётган мазкур беллашувлар эртага ўз ниҳоясига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Хабар берганимиздек, шу кунларда Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида жойлашган "Паҳлавон" спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида "Uzbekistan Open" халқаро мусобақаси ўтказилмоқда.
Кеча турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан меҳмонлар сўнгги йилларда мамлакатимизда таэквондо спортига берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ва спортчиларга бўлган ғамхўрлик туфайли юртимизда халқаро миқёсадги мусобақалар тобора кўпайиб бораётганини таъкидлаб, барча спортчиларга мусобақада омад ёр бўлишини тилашди.
Маълумот ўрнида, беллашувлар эртага ўз ниҳоясига етади.
Иброҳим Жалолов
Редактор