locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Усмон Абдуғаниев «Batumi Open-2025» ғолибига айланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Усмон Абдуғаниев «Batumi Open-2025» ғолибига айланди
Фото: uza.uz

Грузияда таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган “Batumi Open-2025” халқаро турнирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди.

Жумладан, нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида Усмон Абдуғаниев (-27 кг.) грузиялик Йоане (loane) Жорбенадзени, Торгва Сумбадзени, туркиялик Али Барат Аталанни енгиб финал босқичига йўл олди.

Сўнгги ҳал қилувчи финал жангида мезбонларнинг яна бир вакили Лука Лашкини дастлабки раундда 12:2, иккинчи раундда эса 9:3 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда “Batumi Open-2025” чемпионига айланди.

Шунингдек, ўз вазнларида Эъзозахон Раҳмонова(-42 кг.) ҳамда Муҳаммад Дилшодов (-29кг.) олтин, Муҳаммад Али Исмоилов (33 кг.) эса кумуш медалини қўлга киритди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг