locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо терма жамоаси аъзолари учун семинар ташкил этилди

Семинар давомида иштирокчиларга янги қонун нормалари, антидопинг қоидаларига риоя этишнинг муҳим жиҳатлари ҳамда спортчининг масъулияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо терма жамоаси аъзолари учун семинар ташкил этилди
photo: taekvando Uzbekistan

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан таэквондо бўйича терма жамоа аъзолари учун “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, шунингдек Бутунжаҳон антидопинг кодексига киритилган сўнгги ўзгариш ва янгиланишлар юзасидан семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир спортчиларни амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш, антидопинг талаблари ва уларнинг спорт фаолиятидаги аҳамиятини тушунтиришга қаратилди.

Семинар давомида иштирокчиларга янги қонун нормалари, антидопинг қоидаларига риоя этишнинг муҳим жиҳатлари ҳамда спортчининг масъулияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳалол ва адолатли спорт тамойилларини қарор топтиришга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг