Таэквондо. Светлана Осипова жаҳон чемпионати совриндори!
Ҳамюртимиз финал баҳсида Туркия вакиласи Нафия Кус Айдин билан тўқнаш келди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова (+73 кг) Хитойнинг Уси шаҳрида давом этаётган таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди.
Ҳамюртимиз финал баҳсида Туркия вакиласи Нафия Кус Айдин билан тўқнаш келди. Шиддатли руҳда кечган баҳсда Осипова имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, жамоамиз ҳисобига навбатдаги қимматли медални тақдим этди.
Бу орқали Светлана ўз фаолиятида учинчи марта Жаҳон чемпионати медали соҳибасига айланди. Терма жамоамизнинг Уси-2025 Жаҳон чемпионатидаги медаллари сони эса 2 тага етди: 1 та кумуш ва 1 та бронза.
Иброҳим Жалолов
Редактор