locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Пара таэквондо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

15 та жамоанинг 100 нафарга яқин спортчилари баҳс олиб борди. Беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида миллий терма жамоа аъзолари биринчи бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Пара таэквондо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Photo: Para Olimpiyada

21-22 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара таэквондо бўйича катталар ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда 15 та жамоанинг 100 нафарга яқин спортчилари баҳс олиб борди. Беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида миллий терма жамоа аъзолари биринчи бўлишди.

Вазн тоифалари бўйича жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ғолиблари:

Эркаклар:

58 кг: Файёз Валижонов (Миллий терма жамоа)
63 кг: Хусниддин Сапарбоев (Қорақалпоғистон Республикаси)
70 кг: Асилбек Хусанов (Миллий терма жамоа)
80 кг: Отабек Аматов (Миллий терма жамоа)
+80 кг: Умарбек Мўйдинов (Миллий терма жамоа).

Аёллар:

47 кг: Қизлархон Исомиддинова (Миллий терма жамоа)
52 кг: Машҳурхон Эралиева (Андижон)
57 кг: Камола Расулова (Миллий терма жамоа)
65 кг: Чарос Ўринбоева (Миллий терма жамоа)
+65 кг: Суғдийона Нормўминова (Миллий терма жамоа).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг