locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Ҳозирча иккита медални қўлга киритдик. Улардaн бири олтин!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати: Бугунги кунда 1 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритдик!

Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни терма жамоамиз учун анча омадли кечди.

Кун давомида Константин Ли бошчилигидаги жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси баҳсларга киришганди. Қувонарлиси, улардан икки нафари якунда шоҳсупадан жой олди. Ёшлардан Никита Бибиков (65 кг) ўз дивизионида тенгсиз бўлган бўлса, қизларимиздан Райхона Асанбоева (41 кг) бронза медалига эга чиқди.

Олтин:

Никита Бибиков (61 кг).

Бронза:

Райхона Асанбоева (41 кг).

Шу тариқа, мусобақадаги медалларимиз сони 3 тага етди: 2 та олтин ва 1 та бронза.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг