locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Кейинги манзил Хитой

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

Миллий терма жамоамиз олдида навбатдаги халқаро мусобақалар: бизнинг кейинги манзилимиз Хитой бўлади

Чин юртининг Тайян ҳамда Уси шаҳарлари апрел ойида иккита йирик турнирга мезбонлик қилади. Дастлаб, 23-24-апрел кунлари Тайян шаҳрида "Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи Президенти кубоги" мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнир G3 классификациясига эга экани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шундан кейин 29-30-апрел кунлари Уси шаҳри ўзида 13-маротаба ташкил этилаётган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул айлайди. Мусобақа G1 классификациясида ташкил этилади.

Ҳар икки йирик турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта таркибда қатнашади. Бош мураббийимиз Павел Хан қарорига кўра, мусобақаларда қуйидаги таркибда иштирок этамиз:

Эркаклар:

Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Мирдиёр Мирайимов (54 кг)
Омонжон Отажонов (58 кг)
Камрон Мансуров (58 кг)
Назарли Назаров (63 кг)
Шамсиддин Қурбонов (63 кг)
Диёрбек Тўхлиббоев (68 кг)
Мироншоҳмирзо Музаффаров (68 кг)
Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг)
Шаҳбоз Тусматов (74 кг)
Жасур Жайсунов (80 кг)
Шуҳрат Салаев (87 кг)
Ёдгор Жўрабоев (87 кг)
Шоҳжаҳон Каримбоев (87 кг)
Марат Мавлонов (+87 кг).

Аёллар:

Мадина Шониёзова (46 кг)
Дилноза Танғирова (49 кг)
Лайло Зайниддинова (53 кг)
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Шаббона Абдувалиева (57 кг)
Севинч Ҳайитова (62 кг)
Озода Собиржонова (67 кг)
Ирода Миртожиева (+73 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).

Мураббийлар:

Павел Хан (Бош мураббий)
Станислав Хан
Александр Ким
Максим Рафаилович
Жасур Бойқўзиев
Зайнабиддин Назарлиев.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг