locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Иккинчи кунда 3 та медалга эга чиқдик, Худойбердиев ва Собиржонова ўз вазнларида тенгсиз!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги". Иккинчи кунда 3 та медалга эга чиқдик, Худойбердиев ва Собиржонова ўз вазнларида тенгсиз!

Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WT бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақасидан ўрин олган иккинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Кун давомида эркаклар ўртасида -54 кг, -58 кг, -63 кг, -68 кг, аёллар ўртасида эса -62 кг, -67 кг, -73 кг, ҳамда +73 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказиляпти.

Миллий терма жамоамизнинг 12 нафар таэквондочиси дайангга кўтарилган куннинг якунида вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқишди. Жумладан, Жаҳонгир Худойбердиев ҳал қилувчи беллашувда мезбон юрт вакили Жиачай Циангдан, Озода Собиржонова Корея Республикаси вакиласи Мин Жу Квакдан устун келди.

Олтин:

Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг)
Озода Собиржонова (-67 кг).

Бронза:

Светлана Осипова (+73 кг).

Эслатиб ўтиш жоиз, кеча турнирнинг илк куни доирасида 5 та медални (2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза) қўлга киритгандик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг