Таэквондо. Халқаро мусобақалар олдидан тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Халқаро мусобақалар олдидан тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Махмудов ва Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигида жорий йилнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бадиий гимнастика, таэквондо WT ва велосипед спорти бўйича халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида мусобақаларда спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган йўналишлар бўйича ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, хавфсизлик чораларини кўриш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор