locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Чемпионлар ўзлари таълим олган таълим масканларида тантанали кутиб олинди

Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, спорт соҳаси масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Чемпионлар ўзлари таълим олган таълим масканларида тантанали кутиб олинди
photo: taekvando Uzbekistan

Хабарингиз бор, Моҳидил Ўктамжонова ёш қизлар ўртасида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионига айланиш орқали юртимиз спорти тарихида муҳим натижага эришди. Чемпион таҳсил олаётган Фарғона вилояти Риштон тумани 28-умумтаълим мактабида тантанали кутиб олиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, спорт соҳаси масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Моҳидил Ўктамжонова 💼 "Президент Олимпиадаси"да — Янги Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида ёшлар Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик аёл таэквондочига айланди!

Сирдарё вилояти спорти тарихида ёрқин саҳифа очган ёш иқтидор эгаси — Ёсинбек Одилов ҳам ўзининг улкан ютуғи ортидан таълим даргоҳида тантанали равишда кутиб олинди.

У ёшлар ўртасида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионига айланиш орқали наfaқат Гулистон шаҳри, балки бутун вилоят спорт жамоатчилиги учун катта фахр ва ғурур манбаига айланди.

Чемпион таҳсил олган Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган тантанали маросим кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир давомида спортчилар, мураббийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари чемпионини ва унинг мураббийини қарсаклар ва самимий тилаклар билан қарши олдилар.

Мазкур маросимда Анвар Буранов, Баҳодирхўжа Эшонов ҳамда Ифтихор Ўроқов иштирок этиб, ёш чемпионнинг ютуғи юксак эътироф этилди. Сўзга чиққанлар Ёсинбекнинг ғалабаси ортида катта меҳнат, қатъият ва кучли ирода мужассам эканини алоҳида таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ёсинбек Одилов ҳам 2025-йилда ўтказилган "Президент Олимпиадаси"нинг олтин медал соҳиби ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг