Таэквондо. Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида \"Andijan Challenge\" мусобақаси ўтказилди
Мусобақа Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилиб, унда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида "Andijan Challenge" мусобақаси ўтказилди
Мусобақа Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилиб, унда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди.
Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад — ёш спортчиларни саралаб олиш, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда таэквондо WT спорт турини оммалаштиришдан иборат эди. Мусобақа давомида иштирокчилар юқори тайёргарлик, куч ва техник маҳорат намойиш этдилар.
Беллашувлар якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор