Таэквондо. Алишер Пак ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати совриндорига айланди
Тошкент-2026 XV ёшлар Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси илк медалга эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Тошкент-2026 XV ёшлар Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси илк медалга эга чиқди. Жамоамизнинг +78 кг вазн тоифасидаги вакили Алишер Пак ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичигача етиб келди.
Ҳал қилувчи жангда Алишерга Корея Республикаси вакили Ём Симок рақиблик қилди. Шиддатли баҳсда таэквондо ватани шарафини ҳимоя қилувчи Ём Симокнинг қўли баланд келди.
Шундай бўлса-да, ёш спортчимиз Алишер Пак Тошкент мезбонлигидаги дунё биринчилигида терма жамоамизнинг илк медалига муаллифлик қилди. Дастлабки кун якунига кўра, ҳисобимизда кумуш медал мавжуд.
Иброҳим Жалолов
Редактор