locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таеквандо. Шаббона Абдувалиева Тайюан аёллар очиқ чемпионати шоҳсупасидан жой олди!

Мусобақанинг сўнгги кунида яна бир бронза медали ҳисобимизга қўшилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan

Тайюан шаҳрида (Хитой) таеквондо WТ бўйича аёллар ўртасида нуфузли "Таиюан 2026 Wорлд Таекwондо Wоменъс Опен Чампионшипс" халқаро очиқ чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида яна бир бронза медали ҳисобимизга қўшилди.

-57 кг вазн тоифасида терма жамоамиз вакиласи Шаббона Абдувалиева совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимиз мусобақа ярим финалига қадар етиб борди, бироқ ушбу босқичда Тунис вакиласи Шайма Тумига қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлса-да, Шаббона мазкур нуфузли турнирда терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.

1-ўрин. Фадия Хирфан (🇯🇴Иордания)
2-ўрин. Шайма Туми (🇹🇳Тунис)
3-ўрин. ШАББОНА АБДУВАЛИЕВА (🇺🇿Ўзбекистон)
3-ўрин. Ю Жин Ким (🇰🇷Корея Республикаси).

Шу тариқа, аёллар терма жамоамиз "Таиюан 2026 Wорлд Таекwондо Wоменъс Опен Чампионшипс" халқаро очиқ чемпионатини 2 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг