Сузиш. Жаҳон чемпионати: Азизбек Бойназаров ва Сардор Баxtияров ҳал қилувчи босқичда
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: para suzish
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Бугун мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси чиқиш қилди. Эркаклар ўртасида S8 тоифасидаги 200 м масофага комплекс сузиш баҳсларида чиқиш қилган Азизбек Бойназаров 2:29.77 сонияда маррага етиб, умумий гуруҳда ҳам биринчи бўлди.
Сардор Баxtияров (S7) эса 50 м масофага эркин усулда сузиш дастурида 30.66 сония билан кейинги босқич масаласини ҳал қилди. 400 м масофага эркин усулда сузиш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Богдан Биктимировга эса бироз омад етмагани аниқ, у маррага 4:34.82 сонияда етиб борди, бироқ бу финал чиптаси учун камлик қилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор