locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сузиш бўйича мураббийлар кенгаши асосий масалаларни муҳокама қилди

Кун тартибидаги муҳим масалалардан бири – истиқболли спортчиларни саралаш тизими, ҳудудларда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сузиш бўйича мураббийлар кенгаши асосий масалаларни муҳокама қилди
photo: suv sporti

Сузиш бўйича мураббийлар кенгаши асосий масалаларни муҳокама қилди

Олимпия шаҳрининг Сув спорти саройида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Дмитрий Цутскарев бошчилигида сузиш бўйича мураббийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бўлажак халқаро мусобақаларда иштирок этадиган жамоаларни шакллантириш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионатини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишди.

Кун тартибидаги муҳим масалалардан бири – истиқболли спортчиларни саралаш тизими, ҳудудларда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида йиғинлар ва спортчиларни синовдан ўтказишда тартиб-интизомни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг