Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди
Мусобақага Ҳиндистон мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларига эга чиқди.
Эркаклар ўртасида 1500 метрга эркин усулда сузиш йўналишида Иля Сибирсев 15:23.35 дақиқа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Шунингдек, 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш дастурида Игор Мялин ва Вячеслав Качанов бронза медалларига сазовор бўлишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист